Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятидаги иқтидорли имом-хатиблар учун ўтказилаётган ўқув жадвалига биноан, навбатдаги учрашувда тингловчилар олдида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов ҳамда Халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, психология фанлари бўйича фалсафа доктори Азамат Назаров маъруза қилди.
Бу сафар асосий эътибор ёшлар орасида дин асосида радикаллашув ва унинг олдини олишнинг ижтимоий-психологик методларини ўрганишга қаратилди. Ёш авлоднинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўладиган омиллар, мотивлар илмий, диний ва дунёвий жиҳатдан таҳлил қилинди. Маърузачилар турли даражадаги эҳтимолий ижтимоий-ҳуқуқий хатарнинг олдини олиш бўйича муҳим тавсия ва кўрсатмаларини баён қилди.
Машғулот қизғин мунозара ва савол-жавоблар билан давом этди.