Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Жиззахдаги ўқувлар самарали бўлди

Жиззахдаги ўқувлар самарали бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган ўқув семинарларининг якунийси Зомин, Зарбдор, Даштобод туманлари диний соҳа вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов йиғилганларга диний-маърифий соҳа масъуллари олдида турган энг муҳим вазифалар, жамиятда ахборот хуружларига қарши кучли маърифий ҳимояга эҳтиёж мавжудлигидан келиб чиқиб, турли ғоявий ва мафкуравий таҳдидларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш масъулияти ҳақида сўзлади.

Уч кун давомида “Ижтимоий муносабатларда диннинг ўрни ва аҳамияти”, “Радикализм ва экстремизмга қарши кураш: бугунги ҳолат ва халқаро тажриба” ҳамда “Бузғунчи ғояларга раддия бериш методологияси” мавзуларида ўтказилган ўқувларда вилоятнинг 13 шаҳар ва туманида фаолият юритаётган 170 дан зиёд имом-хатиб ва 200 га яқин ноиб қатнашди. Мулоқотларда иштирокчилар кўтарилган мавзу ва эътибор қаратилган масалалар юзасидан билдирилган тавсиялар амалий фаолиятда дастуриламал бўлишини таъкидлаб, семинарлар имомларнинг касбий маҳорати ва кўникмаларини оширишга хизмат қилганини эътироф этди.

Барча тадбирлар самимият руҳида, ишчан кайфиятда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …