Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тарғиботчилар – Каттақўрғон маҳаллаларида

Тарғиботчилар – Каттақўрғон маҳаллаларида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тарғибот гуруҳлари “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирларни 24 август куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳрида ўтказди.

Каттақўрғон туманининг “Чиғатой”, “Жумабой”, “Нисбат”, “Чуянчи”, “Мойбулоқ”, “Боғот” ва “Тарнов” МФЙларида маърузачилар томонидан айрим ёшларимизнинг турли радикал ғоялар таъсири тушиб қолаётгани, ҳар хил сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали нохолис маълумотлар олиб, онги заҳарланаётгани хавотирли экани, бунинг олдини олиш учун ота-оналар фарзандлар тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Каттақўрғон шаҳридаги “Чинобод”, “Оқ олтин”, “Миёнкўл”, “Нурафшон”, “Каттақўрғон”, “Гўзалкент” ва “Яккабоғ” МФЙларидаги тадбирларда дин ниқоби остидаги даъватлардан кўзланган асосий мақсадлар очиқланиб, йиғилганлар ахборот таҳдидларининг салбий ижтимоий оқибатларидан огоҳ этилди.

Вилоятда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …