Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗНИНГ РАСМИЙ ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

МАРКАЗНИНГ РАСМИЙ ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Туркиядаги Дижле университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди.

Марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов ва университет ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Меҳмет Карокоч имзолаган ушбу ҳужжат икки илмий муассаса ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини ўзида мужассам этган.

Ўзаро илмий ва амалий алоқаларни йўлга қўйиш ташаббуси ўтган йил март ойида университет раҳбари Марказга келган вақтда билдирилган ва мазкур таълим даргоҳи мутасаддиларининг Марказга жорий йил май ойидаги ташрифи чоғида ҳамкорлик ҳужжати лойиҳаси юзасидан келишувларга эришилган эди.

Ҳамкорлик меморандуми аждодларимизнинг нафақат ислом цивилизациясидаги ўрни, балки дунёвий илмларга ҳам оид меросини ўрганиш юзасидан ҳам ўзаро яқин алоқа ўрнатиш билан боғлиқ йўналишларни қамраб олган.

Яқин истиқболда меморандум доирасидаги амалий тадбирларни бошлаш назарда тутилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …