Home / МАҚОЛАЛАР / АГАР СИЗ БЎЛМАГАНИНГИЗДА, БУХОРОДА ЯШАШИМНИНГ МАЪНОСИ ҚОЛМАС ЭДИ…

АГАР СИЗ БЎЛМАГАНИНГИЗДА, БУХОРОДА ЯШАШИМНИНГ МАЪНОСИ ҚОЛМАС ЭДИ…

   Абу Жаъфар айтганлар: «Яҳё ибн Жаъфар Пайкандий Муҳаммад ибн Исмоилга: “Агар сиз бўлмаганингизда, Бухорода яшашимнинг маъноси қолмас эди”, – деганлар».

   Умар ибн Ҳафс Ашқар айтганлар: «Абдоннинг Муҳаммад ибн Исмоилни қўллари билан кўрсатиб: “Кўзим билан мана шу йигитдан кўра донороқни кўрмадим”, – деганларини эшитдим».

   Солиҳ ибн Мисмор Марвазий айтганлар: «Нуъайм ибн Ҳаммоднинг: “Муҳаммад ибн Исмоил бу умматнинг фақиҳидирлар”, – деганларини эшитдим».

   Иброҳим ибн Холид Марвазий айтганлар: «Мусаддад: “Эй Хуросон аҳли, бошқа бировни Муҳаммад ибн Исмоилдан устун қўйманглар”, – дер эдилар».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

САДАҚА (эҳсон) нинг энг ноёб 80 та ТУРИ

«Кимки бир ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша …