Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАРҒИБОТЧИЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ – ЗАРАФШОН ШАҲРИ

ТАРҒИБОТЧИЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ – ЗАРАФШОН ШАҲРИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги маҳаллалар аҳли билан тарғибот тадбирини ўтказди.

   

Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусидаги тадбир шаҳардаги Ёшлар маркази биносида “Кончилар”, “Олтин водий”, “Баҳор”, “Юлдуз” МФЙ фаоллари иштирокида ташкил этилди.

Унда тарғиботчилар мамлакатимиз миқёсида олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотлар самараси, диний бағрикенгликнинг, хусусан, исломнинг тинчлик ва маърифатпарварлик моҳиятини теран англаш борасида Марказда қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Йиғилганлар эътиборини кейинги пайтларда интернетда ғаразли контентлар, турли бузғунчи ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи манфур иллатлар кўпайиб бораётганига қаратиб, ёшларда бу каби мафкуравий тазйиқларга қарши кучли иммунитетни шакллантириш ҳар қачонгидан ҳам долзарблигини таъкидлади. Дарҳақиқат, ўсиб келаётган авлодни диний-миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғуларини кучайтириш ва илм олишга иштиёқини ошириш орқали фарзандларни турли ахборот хуружларидан муносиб ҳимоя қилиш мумкин.

Марказ ходимлари шаҳар ёшлари орасида “Имом Бухорийни танийсизми?” мавзусида викторина ҳам ташкил этди. Саволларга кўпроқ тўғри жавоб берган ёш иштирокчилар рағбатлантирилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …