Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Навоий вилоятида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида тарғибот тадбирларини ташкил этиб келишмоқда. Бугун огоҳликка чорловчи тадбирлар вилоятнинг Кармана туманида ўтказилди.

“Арабхона” МФЙда тарғиботчилар маҳалла фуқаролари, нуронийлар, фаоллар олдида чиқиш қилишди.

Тумандаги “Бешкент” МФЙда ўтказилган тадбир қизғин мунозаралар билан давом этди.

“Талқоқ” МФЙда ташкил этилган тадбирда асосий урғу ёт ғоялар, ахборот хуружлари ва мафкуравий таҳдидларга қаратилди.

“Катта мачит” МФЙдаги маърифий учрашувда ҳам огоҳликка даъват қилинди.

Тадбирларда турли диний оқимлар вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларига қарши Марказ илмий ходимлари олиб бораётган фаолият хусусида ҳам атрофлича маълумотлар берилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …