Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЯНА БИР МУАССАСА БИЛАН ҲАМКОРЛИККА АСОС СОЛИНДИ

ЯНА БИР МУАССАСА БИЛАН ҲАМКОРЛИККА АСОС СОЛИНДИ

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бугунги кунда дунё миқёсида ўттиздан ортиқ нуфузли халқаро ташкилот ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумларини имзолаган.

Яқинда яна бир илмий даргоҳ билан ҳамкорликка ҳуқуқий асос солинди. Марказ билан Москва шаҳридаги Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний муассасаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

2021 йил март ойида ташкил этилган муассаса ўз фаолиятини “Москва шаҳри мусулмонлари диний бошқармаси” марказлашган диний ташкилоти таркибида амалга оширади. Айни пайтда бу ерда 300 дан ортиқ доимий ўқувчи ва 1500 нафардан зиёд талаба онлайн таҳсил олади.

Имзоланган ҳужжатга мувофиқ ўзаро қўшма таълим ва илмий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, талабалар, ўқитувчи ва олимлар малакасини ошириш ва халқаро академик алмашинувини ташкил қилиш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар ўтказиш, халқаро ўқув, илмий ва илмий-техникавий лойиҳалар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар уюштириш, шунингдек, ўқув ва илмий адабиётлар алмашиш йўналишларида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …