Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / МИСРНИНГ ЯНА БИР НАШРИ МАРКАЗ ХОДИМИ ИНТЕРВЬЮСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

МИСРНИНГ ЯНА БИР НАШРИ МАРКАЗ ХОДИМИ ИНТЕРВЬЮСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Мисрдаги Ал-Азҳар университети нашри ҳисобланган “Савт ал-Азҳар” (“Азҳар овози”) газетасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Бароат Амонов интервьюси эълон қилинди.

“Ал-Азҳар университети ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасидаги самарали ҳамкорлик” деб номланган материал “Ўзбекистон яқин орада исломшунос тадқиқотчилар марказига айланади” деган контекст билан бошланган.

Интервьюда Марказнинг ташкил этилиш тарихи, бугунги кундаги илмий фаолияти, Ал-Азҳар университети билан ўрнатган ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишларига алоҳида урғу берилган.

Б.Амонов Ўзбекистон-Миср муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига ҳам кенг тўхталиб, айниқса таълим ва фан соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида эришилган ютуқларни эътироф этган.

Ушбу материал Марказ ҳақида жорий йил давомида хорижда чоп этилган олтинчи мақола ҳисобланади. Хорижий нашрлар таҳририятлари билан ҳамкорлик давом эттирилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …