Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / خاسية علم (Хосияти илм)

خاسية علم (Хосияти илм)

№ inv. MR 150/XI

Муаллиф. Муаллифи – номаълум.

Тасаввуф. Асарда илму маърифатнинг хосият ва фазилатлари, зикр ва муриднинг одоб-ахлоқи ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, ҳадис шарифдан далиллар келтириб мавзуларни ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 279а) :

تا ان اکر وقت کی شعارا درخانه قبر بخوبا نند كه بار رسول علیه السلام …

Асар сўнги (в. 286б) :

… امان باشد شومی کناه بدو نرسيد وبيار زو كناهان اور امك …

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 279а-266б) ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 155´80 mm. варақ ўлчами : 200´125 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, сўнгги муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

فى بيان العقايد على مذهب اهل السنه والجماعة (Фи баёни ал-ақоид ала мазҳаби аҳли сунна вал жамоат)

№ inv. MR 460/VII Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …