Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “КЎКАЛДОШ” ДА МАРКАЗ КИТОБЛАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

“КЎКАЛДОШ” ДА МАРКАЗ КИТОБЛАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 18 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази” ва “Ҳадис илми мактаби”   фаолияти билан таништириш, шунингдек марказ илмий ходимлари томонидан тайёрлаб нашр қилинган “Имом Бухорий таърифи”, “Самарқанд алломалари”  ҳамда “Одоблар хазинаси” китобларининг тақдимотини ўтказиш бўйича маънавий тадбир ўтказилди.

Тадбирни билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари в.в.б. Д.Файзуллаев очиб бериб, йиғилганларга меҳмонларни таништирди.

Билим юрти мудири М.Насриев  сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳакида ва шу фармонга асосан Самарқанд шаҳрида “Ҳадис илми мактаби” ташкил этилганини айтиб ўтди. Бу ислоҳотлар буюк аждодларимизни руҳларини шод қилишда, уларнинг улкан илмий меросини ўрганиб, ҳаётга тадбиқ қилиш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш.Умаров сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 27- мартдаги 2855-сонли қарори мазмун моҳияти ва шу қарорга асосан бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, Марказнинг диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Т.Эвадуллаев сўзга чиқиб, “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази” ва унга туташ “Ҳадис илми мактаби” фаолияти ва шарт-шароитлари тасвирланган видео-роликни тақдим этди.

Т.Эвадуллаев ўз нутқида бугунги кунда Марказ ходимлари олдида турган ўта масъулиятли ва шарфли ишлар ҳамда Марказнинг халқаро ва юртимиздаги илмий марказ ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўтказган маънавий-маърифий ишлари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтди. Марказ бўлимлари ва илмий шўъбалар фаолияти билан билим юрти талаба ва мударрисларини таништирди.

Марказда бугунги кунда буюк аждодларимизнинг бой илмий меросларини асраб авайлаш ва улар ёзиб қолдирган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар устида тизимли илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича қилинаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталди.

Шунингдек Марказ фоесидан жой олган “Имом Бухорий” ҳаёти, илмий сафарлари ва бой-илмий мероси акс этган музей ҳақида маълумот берди.

Тадбир сўнггида Т.Эвадуллаев Марказ илмий ходимлари томонидан тайёрлаб нашр этилган “Имом Бухорий таърифи”, “Самарқанд алломалари”  ҳамда “Одоблар хазинаси” китобларининг тақдимотини ўтказди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олиб, ушбу тадбир таъсирчан ва илм йўлида уларга катта туртки бўлишини эътироф этишдилар.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …