Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозга эҳтиром – инсоний фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев олиб борди.
Сўзга чиққанлар буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшашимизда устозларнинг муносиб ўрнини алоҳида таъкидлашди.
Дарҳақиқат, ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда устозларнинг беқиёс ҳиссаси борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Устоз деганда, инсон қалбида чуқур ҳурмат ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга ҳеч қандай қиймат билан ўлчаб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити ва панд-насиҳатларига амал қилиб боришимиз билан улар олдидаги илк бурчимизни адо қилган бўламиз.
Иштирокчилар билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, қалбларга юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларга чексиз эҳтиромларини билдиришди.
Тадбирда устозлар шарафига самимий тилаклар изҳор этилди, Қуръон тиловати қилиниб, савоби ўтган устозлар ҳақига бағишланди.