Home / ЯНГИЛИКЛАР / Халқаро конференцияда Марказ олими илмий маъруза қилди

Халқаро конференцияда Марказ олими илмий маъруза қилди

Яқинда пойтахтимизда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамкорлигида “2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишлаб ўтказилган “Янги Ўзбекистон: барқарор ривожланишнинг ижтимоий-фалсафий, иқтисодий-сиёсий масалалари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ҳам иштирок этиб, “Фанда толерантлик ва интолерантлик” мавзусида маъруза қилди.

Нотиқ маърузасида илм-фан тараққиётидаги кўпфикрлилик ва плюралистик ёндашувларнинг амалий қийматига алоҳида эътибор қаратиб, тафаккур эркинлигининг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги аҳамиятининг илмий асосларини кўрсатиб берди.

Маърузачи конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …