Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Академия битирувчилари – потенциал номзод

Академия битирувчилари – потенциал номзод

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида соҳада фаолият олиб борувчи қатор муассасалар ҳамкорлигида академиянинг битирувчи талабалар бандлигини таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида ”Карьера куни” тадбири ўтказилди.

Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам мавжуд вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотлар билан қатнашиб, академия бакалавриатининг 8 нафар битирувчи талабасини Марказ илмий ходимлигига потенциал номзод сифатида қабул қилди.

Тадбирда академия битирувчилари ва иш берувчи ташкилотлар ўртасида “Ёшлар Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” номли мулоқот майдончаси ҳам ташкил этилди.

Тадбир якунида бир гуруҳ иш берувчи ташкилотлар вакилларига Академиянинг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар топширилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …