Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ислом тафаккури институти Туркия сафарининг навбатдаги манзили бўлди

Ислом тафаккури институти Туркия сафарининг навбатдаги манзили бўлди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегация ташрифнинг биринчи кунида Ислом тафаккури институтига ҳам борди.

Делегация аъзолари институт раҳбари профессор Меҳмет Гёрмез билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Мулоқот чоғида эришилган келишувлар ҳамда билдирилган амалий таклифлар асосида Туркиянинг Ислом тафаккури институти ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзоланди.

Ташриф сўнггида меҳмонлар институт жамоасига эсдалик совғаларини тақдим этдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …