Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорлик қилади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорлик қилади

25-26 февраль кунлари Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонидаги Улуғбек мадрасасида Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси томонидан Ўзбекистон ва Германия олимларининг “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқ ва жамият: Асосий масалалар – дин – дунёқараш – ҳуқуқий маданият” мавзуидаги халқаро фанлараро илмий-амалий симпозиуми ташкил этилди.

Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов “Ўзбекистон – маърифий исломнинг маркази сифатида” мавзуидаги маърузаси билан иштирок этди.

Форум доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзоланди.

Марказ директори Ш.Зиёдов ва Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ронни Хайненинг учрашувида келгусида ҳамкорликда миллий ва халқаро миқёсда турли илмий-амалий тадбир ва анжуманлар ташкил қилиш, Ўзбекистон билан Германия ўртасида олимлар ва тадқиқотчиларнинг тажриба алмашуви ва малакасини ошириш борасида илмий алоқаларни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Лондонда «Ўзбекистон ва Буюк Британия: Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий кўприк» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Мамлакатимиз элчихонасида  Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида Имом …