Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “БИЗ ЁТ ҒОЯЛАР ВА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИГА ҚАРШИМИЗ”

“БИЗ ЁТ ҒОЯЛАР ВА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИГА ҚАРШИМИЗ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Муҳаммад Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Биз ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қаршимиз” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказ илмий ходимлари, мазкур олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Учрашувда бугунги глобаллашув даврида ёшлар онгу тафаккурига салбий таъсир этувчи турли мафкуравий найранглар, ахборот хуружларидан сақланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш ҳақида сўз юритилди.

– Юртимизда  ўқиб илм оламан, яхши касб ҳунар эгаллайман, деган ёшлар учун барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар бугунги кунда ҳам жадаллик билан давом эттирилмоқда. Ҳудудларда барпо этилаётган янгидан-янги таълим муассасалари, спорт иншоотлари, соғломлаштириш объектлари, буларнинг барчаси ёшларнинг маънан етук ва жисмонан соғлом бўлиб камол топиши учун қилинаётган амалий ишлардир. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланишимиз керак, – деди тадбирда сўзга чиққан Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаев.

Учрашувда ҳозирги вақтда маънавий таҳдидлар кучайиб бораётгани, бу салбий иллатларни эътибордан четда қолдирмаслик лозимлиги таъкидланди.

Ёшларнинг ҳаммаси ҳам интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан оқилона фойдаланмайди, афсуски, баъзан ёт мафкуралар таъсирига тушиб қолаётганлар ҳам учраб турибди.

Бундай ҳолатлар ҳаммага яна бир бор огоҳлик ва ҳушёрлик заруратини эслатади, албатта. Шу боис аҳоли, айниқса, ёшлар орасида турли ёт ғоялар, “оммавий маданият”, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, экстремизм ва терроризм каби салбий иллатлардан сақланиш, огоҳлик ва ҳушёрликни йўқотмаслик, келажик эгаларида ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитет шакллантириш, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳар бир фуқаронинг энг муҳим бурчи, кундалик вазифаси бўлиши керак.

Тадбир якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилиб, мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …