Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири ана шундай номланди.
Тадбирда институтнинг Таржима назарияси ва амалиёти факультети ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Марказ илмий ходимлари Ж.Жумаев, Б.Амонов ва А.Мамадалиев юртимиздан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросида ёшлар таълим-тарбияси, илм олишнинг афзалликлари, ота-онага ҳурмат мавзуларининг ёритилиши ҳақида маъруза қилди.
Тадбир доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан улуғ аллома ва мутафаккирлар илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тадқиқ этиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Марказ фаолияти акс этган видеоролик намойиш этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.