Жорий йил 21 июль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллиги муносабати билан “Имом Бухорий маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтган эди.
Мазкур семинар ҳақида мисрлик журналист Фотима Бадавий Миср Араб Республикасининг “Ал-хабарул-явм” ахборот сайтида “Имом Бухорий маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” сарлавҳаси остида махсус хабар эълон қилди.
Ўзбекистонда “Имом Бухорийнинг маънавий-маърифий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусида онлайн семенар бўлиб ўтди.
Ушбу онлайн семинар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил етилди. Семинарда Марказ ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг вакиллари, мутахассислар ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок етишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг директори Шовосил Зиёдов жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда Имом Бухорийнинг илмий меросининг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади.