Home / ЯНГИЛИКЛАР / РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 862 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир

РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 862 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:
 
– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3 минг 965 нафарга етди. 4 июнь куни 73 нафар, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 87 нафар, яъни 78 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 862 бемор даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 21 мингдан ортиқроғи стационар шароитда карантинга жойлаштирилган.
 
Ҳурматли юртдошлар!
 
Карантин тадбирлари давом этяпти. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Куни кеча рўйхатга олинган 96 беморнинг 81 нафари карантин муассасаларига жойлаштирилган шахслар орасидан аниқланган бўлса, 13 нафари аҳоли орасида қайд этилган. 2 нафари эса халқаро юк ташувчи шахслар орасида аниқланган.
 
Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир эҳтиётсизлигимиз касалликка чалиниш эҳтимолини юзага келтиради. Шунинг учун мақсадсиз кўчага чиқманг, кўчага чиқсангиз, албатта, дока ниқобда бўлинг, мулоқот пайтида масофани сақланг, уйга қайтгач антисептик воситалардан фойдаланинг. Шундагина, касалликка чалинишдан ўзингизни ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни ҳимоя қилган бўласиз.
Манба: ЎзА

Check Also

ИСЛОМГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА СЎҒД ВА МОВАРОУННАҲРНИНГ ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА КАМОНЧИЛИК АНЪАНАСИ

📢 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка …