Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ

Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ҳамда Малайзиянинг Исломни англаш институти ҳамкорлигида диний-маърифий йўналишдаги илмий-тадқиқот масалаларига бағишланган онлайн мулоқот ташкил этилди.

Унда дастлаб, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий-маърифий, ижтимоий-гуманитар ва илм-фан йўналишида ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилиб, маълумотлар алмашинди. Шундан сўнг, икки давлат ўртасида илмий-тадқиқот йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Онлайн мулоқот сўнгида Малайзиянинг Исломни англаш институти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2017 йилда ташкил этилган бўлиб,  Марказ ўтган давр мобайнида дунёнинг 24 та етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ҳозирда ушбу ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган халқаро конференция ва семинарларда  Марказ вакиллари иштирок этиб, илмий-тадқиқотчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …