ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРИ” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз. Бу галги семинарда Болония университети тарих ва маданият факультетининг Ҳиндистон ва Марказий Осиё археологияси ва …
БатафсилМарказда яна бир стипендиат тадқиқот бошлади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги совриндори – Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург давлат университети шарқшунослик факультети Узоқ Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси доценти Ирина Каткова изланишлар ва илмий амалиёт ўташ учун келди. Стипендиатни директор Ш.Зиёдов қабул қилиб, Марказдаги илмий тадқиқотларида муваффақият тилади. Ирина хоним самимий қабул …
БатафсилМАРКАЗ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур институт Марказий Осиё давлатларининг шарқшунослик соҳасидаги етакчи илмий марказларидан ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарори асосида 1996 йилда ташкил этилган бу илм даргоҳининг асосий мақсад ва вазифаси шарқшунослик …
БатафсилМанбаларни ўрганишда ҳамжиҳатлик зарур
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қозоғистон Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганишга оид Ўрта аср ўзбек ва қозоқ манбалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз олимлари, Самарқанд вилояти илмий жамоатчилиги вакиллари, Қозоғистон, Россия ва Туркиядан тадқиқотчилар иштирок этди. …
БатафсилҚОЗОҒИСТОНЛИК ОЛИМЛАР – МАРКАЗДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти Бош директори проф. др. Дукен Масимханули бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан мулоқот чоғида Марказ директори др. Шовосил Зиёдов ушбу муассасанинг таъсис этилиш тарихи, мақсад ва вазифалари, бугунги кунда олиб бораётган илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. …
БатафсилМИСРНИНГ ЯНА БИР НАШРИ МАРКАЗ ХОДИМИ ИНТЕРВЬЮСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ
Мисрдаги Ал-Азҳар университети нашри ҳисобланган “Савт ал-Азҳар” (“Азҳар овози”) газетасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Бароат Амонов интервьюси эълон қилинди. “Ал-Азҳар университети ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасидаги самарали ҳамкорлик” деб номланган материал “Ўзбекистон яқин орада исломшунос тадқиқотчилар марказига айланади” деган контекст билан бошланган. Интервьюда Марказнинг ташкил этилиш …
БатафсилСтипендиат Истанбулнинг ўзбек шайхи ҳаётини ўрганяпти
Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг жорий йилдаги илк ғолиби Др. Дерйа Идикурт ўз илмий изланишлари тақдимотини ўтказди. Марказ илмий ходимлари учун ташкил этилган тадбирда туркиялик тадқиқотчи “Истанбулдаги бухоролик олим Шайх Сулаймон Афанди” мавзусидаги илмий ишининг мазмун-моҳияти ва мақсадлари билан ўртоқлашди. 1821 йилда туғилган атоқли тилшунос, дипломат ва шоир Хожи …
БатафсилМАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМИ МИСРНИНГ ЕТАКЧИ НАШРИГА ИНТЕРВЬЮ БЕРДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Бароат Амонов Мисрнинг “Ал-Аҳром” газетасига интервью берди. “Ал-Азҳар мўътадил исломни тарғиб қилишда биз учун мўътабар маскандир” сарлавҳали материалда Ўзбекистон-Миср муносабатлари, Марказ билан Ал-Азҳар университети ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига кенг ўрин берилган. Б.Амонов Марказнинг мақсад ва вазифалари, қўлга киритаётган илмий ютуқлари, бу …
БатафсилҲАЁТНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРАДИГАН ҚУДРАТ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг 19 май университети ҳамкорлигида “Ислом маданиятининг асоси – ҳадис илми ва замонавий ҳадисшунослик тадқиқотлари” мавзусида халқаро онлайн семинар ўтказилди. Маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар, диний уламолар ва халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этган анжуманда 19 май университети ректори, Проф. Др. Явуз Унал мавзу …
Батафсил“Тангалар қадим тарихдан сўзлайди”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида галдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари, мамлакатимиз ва хориждаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Арманистон, Эрон ва Европа …
Батафсил