Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 29)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 183/II Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб …

Батафсил

القرآن الكريم

№ inv. MR 34 Ушбу Ҳафтияки шариф “Сабаъ” суранинг 7-ояти, Фотир, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Нозиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифун, Иншиқоқ, Буруж, …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 15 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Батафсил

مسائل فقه (Масоил фиқҳ)

№ inv. MR 218 Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда таҳоротда масҳ тортиш, намоз ўқиш тартиби, шартлари, талоқ масалалари далиллар билан Имом Абу Ханифа мазҳаби бўйича келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган. …

Батафсил

منتخب بحر درر (Мунтахоб баҳр дурар)

№ inv. MR 32 Муаллиф. Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Асар аввалида “Фотиҳа” сураси тасаввуфий йўл билан тафсир қилинган бўлиб, бир неча фаслларда “Фотиҳа” сурасининг фазилатлари, хосиятлари, нозил бўлиш сабаблари ҳамда сир-асрорлари баён қилинган. Шунингдек, эътиқод ва ибодатга хос баъзи масалаларга савол-жавоб усули билан баён қилинган. Жумладан, баъзи фасллардаги масалаларнинг ечимини баён қилишда …

Батафсил

شرح النقاية (Шарҳ ан-ниқоя)

شرح النقاية (شرح مختصر الوقاية فى مسائل الهداية سؤال شرح الياس) Шарҳ ан-ниқоя (= Шарҳ мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя,Суал шарҳ Илёс) № inv. MR 59/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил …

Батафсил

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

Ал-Фароиз ас-Сирожийа  (= Ас-Сирожийа  фи ал-фароиз), (= Фароиз ас-Сижовандий) № inv. MR 217/IV Муаллиф. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, …

Батафсил

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 105/XV Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.). Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 212б). Асар …

Батафсил

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

№ inv. MR 125/I Муаллиф. Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.). Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳ. Шарҳни машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий ёзган. Шарҳ араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, ундаги мавзулар …

Батафсил

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 11/I Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …

Батафсил