№ inv. MR 45/I
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا…
Асар сўнги (в. 34a) :
… و من ثم قيل هل ترين و هل ترون هل تريين و اغزون و اعزن و اعزن و المخففة تخذف لساكن وفي الوقف فيرد ما حذف والمفتوح ما قبلها تقلب الفا
Колофон (в. 34a) :
تمت الكتاب بعون ملك وهاب تمت تمت تمت
Настаълиқ. 34 варақ. (в. 1б-34а) ; +01а хаттот машқ ; 01б-03а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган ва намдан зарарланган.