№ inv. MR 157
Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 7-жузни ўз ичига олган бўлиб, 5 (“Моида”) суранинг 83-оятидан бошланиб, 6 (“Анъом”) сурасининг 110-ояти билан тугаган.
Нусха тўлиқ.
Асар боши (в. 1б) :
واذا سمعوا ما انزل الى الرسول ترى اعينهم تفيض من الدمع مما عرفوا من الحق يقولون ربنا امنا فاكتبنا مع الشاهدين …
Асар сўнги (в. 13б) :
… ونقلب افئدتهم وابصارهم كما لم يؤمنوا به اول مرة ونذرهم فى طغيانهم يعمهون
Настаълиқ. 13 варақ. (в. 1б-13б) ; + 01-03а, 14-15 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.