№ inv. MR 116/II
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 19б).
Асар боши (в. 19б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا…
Асар сўнги (в. 50б) :
… والمخففة يحذف للساكنين وفى الوقف فيرد ما حذف والمفتوح ما قبل ما تقلب الفا
Колофон (в. 50б) :
تمت تمت تمت اکتاب سنة ١٣٠١شد توفيق خداى لاينام اين كتابت روز جهارشنبه تمام
Кўчирилган сана (в. 50б) : 1301/1883 й. чоршанба куни тугатган.
Настаълиқ. 32 варақ (в. 19б-50б) ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´60 mm. ; варақ ўлчами : 195´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Эшонқули 1248 й.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. Турундж ва лола ўртасида “Оқибат хайр бод 1288” босма муҳри бор.
Қўлёзманинг ҳолати: нусха яхши сақланган.