Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 2)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

قواعدى قرآن (Қавоиди Қуръон)

№ inv. MR 243/III Муаллифи. Муаллиф номаълум. Тажвид. Рисолада тажвид қоидалари (идғом, изҳор, вақф қоидалари ёритиб берилган. Рисола тугалланмаган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 8б). Асар боши (в. 8б) : الحمدالله رب العالمین والصلوة  والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه اجمعين اعلم … Асар сўнги (в. 13а) : … و حكم انه …

Батафсил

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 243/I Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار ونهان …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 386б). Асар боши (в. 386б) : بعد …

Батафсил

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 249/II Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 385б). Асар боши (в. 385б) : بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار وپنهان …

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 249/I Муаллифи. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ. Басмала …

Батафсил

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 105/XIV Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …

Батафсил

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 90 Муаллифи. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 174 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 25-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 41 (“Фуссилат”) суранинг 47-оятидан бошланиб, 45 (“Жосия”) сурада тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : اليه يرد علم الساعة وما تخرج من ثمرات من …

Батафсил

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 188 Муаллифи. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу …

Батафсил

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 120 Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.). Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик …

Батафсил