Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اول علم (Аввали илм)

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 473/I

Муаллиф. Муаллифи – номаълум.

Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг фазилатлари ҳақида, шайтони лаъин ҳақида ҳамда ҳар бир жавобда ҳадис ва оятларни келтириб маълумотлар берилган. Бу асар Ўрта Осиёда жуда машҳур бўлиб, у диний-эътиқодий масалаларига оид ўқув дарслиги ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

اكر شخص كويد كه اول علم كدام است وآخر علم كدام است جواب ميكويمكه اول علم شناختن …

Асар сўнги (в. 3а) :

… تواز شر شيطانيكه صفت شيطان اين است كه رحيم است

Библиография : СВР IV, № 3386 ;Туркестон, № 28-29 ; Нукус № 82 ; Кина № 262-270.

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 1б-3а) ; +1а-3а ва 3б-4б варақда хаттот машқи бор ; +3б-4а ва 5а-8а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´70 mm. ;  варақ ўлчами : 210´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Амали мулла Исмоил.

Муқова : муқова олти тамғали, қора тери қопланган қаттиқ картондан ишланган. Турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : Ўртасидаги айрим варақлари қирқиб олинган. Варақлари сарғайиб доғ бўлган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Қиссаи имом Ҳусайн – قصه امام حسين (قصه صيقلى)

муаллифи номаълум.  Қисса. Асар шеърий тўплам бўлиб,  аввалида Карбало даштидаги воқеалар, Язид қўшинидан имом Ҳусайн …