Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار ديوان امير على شير نوائى (Чаҳор девон амир Девони Навоий)

چهار ديوان امير على شير نوائى (Чаҳор девон амир Девони Навоий)

№ inv. MR 471

Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501й).

Шеърият.. Асарда Алишер Навоий ғазаллари жамланган бўлиб, ундаан 335 та ғазали ўрин олган. Девоннинг умумий номи “Хазойин ул-маоний” (“Маънолар хазинаси”) бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун “Чор девон” деб ҳам аталган. Девон шоирнинг бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърларини қамраб олган, уларда Алишер Навоийнинг барча даврларидаги кайфияти, дунёқараши, орзу-умидлари ифодалаб берилган.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

اشرقت من عكس شمس الكأس انوار الهدا   يار عكسين ميده كور ديب جامدين چيقتى صدا…

Асар сўнги (в. 104б) :

… بولدى مينك … كيمكا سودا باعث    سوداغه هواى جام صبا باعث

صباغه داغى دير جليسا باعث           بو بارچه غه اول دلبر ترسا باعث.

Колофон (в. 104б) :

تمت الكتاب بعون ملك الوهاب

Библиография : СВР  II, № 1251 ; Дорн, 510 № 558/8 ;  Семенов, Оп. ркп. Навои, № 10.

Настаълиқ. 104 варақ. (в. 16-104б) ; +01а-03а ва 105а-б варақлар бўш ; 10 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : кул рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган.

Check Also

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 468/I Муаллиф. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 …