Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 473/II

Муаллиф. Муаллифи номаълум

Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср) нинг  араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида, савол-жавоб тарзида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 8б) :

Асар боши (в. 8б) :

قال المصنف الحمد لله على نعمائه و الصلوة و السلام  على رسوله محمد خاتم انبيائه معنى اين كلام اينست…

Асар сўнги (в. 87б) :

… نون ثقيله اصل است در تاكيد و نون خفيفه بمنزلة غرغ است او جنانجه …. اين مذهب

Библиография : Халодов I, № 7892, 7894-7897.

Колофон(в. 88а):

بمعرفة از رسائل معتبرة و دين باب بعون الملك الوهاب تمام شد شرح رساله مسمى

Настаълиқ. 80 варақ. (в. 8б-88а) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 145´65 mm. варақ ўлчами : 205´130 mm.  варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Амали мулла Исмоил.

Муқова : муқова олти тамғали, қора тери қопланган қаттиқ картондан ишланган. Турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : Ўртасидаги айрим варақлари қирқиб олинган. Варақлари сарғайиб доғ бўлган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Рисола – رساله

№ inv. MR 392/III муаллифи номаълум.  Фиқҳ. Асарда фиқҳга оид масалалар суннатга мувофиқ шаклда таҳорат …