Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 48)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

شرح الفوائد الضيائية (Шарҳ ал-фавоиди аз-зиёийя)

№ inv. MR 3/VIII Муаллиф. Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад. Грамматика. Асар “Фавоиди аз-зиёийя”да келган оятлар, ҳадислар, байтлар ва масалларнинг манбаларини кўрсатиб бериш билан бирга уларни шарҳ ҳам қилган. Ушбу асарни Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад Моварауннаҳрга ташриф буюрганида ундаги аҳли илмнинг “Фавоиди аз-зиёийя” даги оятлар, ҳадислар, байтлар ва масалларнинг манбалари кўрсатилмаганлиги сабабли унга …

Батафсил

الحاشية على الفوائد الضيائية للجامى (Ал-ҳошияту аъла ал-фавоид аз-зиёийя ли-ж-Жомий)

№ inv. MR 3/X Муаллиф. Ёрмуҳаммад Қосим ибн Абулқосим Котибий Бухорий(в. 93б) (1263-1847 й.). Грамматика. Асар Абдуроҳман Жомийнинг “Фавоиди аз-зиёийя”га ёзилган шарҳ бўлиб, унда муаллиф баъзи оят, ҳадис, байт ва масалларга шарҳлар ёзганини зикр қилиб ўтган. Ушбу асар шартли равишда СВР IX, № 6677 да حل ايات و احاديث و ابيات و …

Батафсил

كتاب الوصية (Китоб ал-васийя)

№ inv. MR 105/X Муаллиф. Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (ваф. 150/767 й.). Ақоид. Катта Иимом номи билан машҳур, ҳанафий мазҳабининг асосчиси ҳисобланади. Асар Абу Ҳанифа бемор ётган пайтларида шогирдларига қолдирган васиятномаси бўлиб, унда Абу Ҳанифа васиятлари бўйича аҳли сунна вал жамоанинг йўналиши бирма-бир баён қилиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала …

Батафсил

معرفة المذاهب (Маърифат ал-мазаҳиб)

№  inv. MR 94/VI Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар 7 фаслдан иборат бўлиб, уларда ислом умматининг турли фирқаларга бўлиниб кетишлиги, нажот топадиган аҳли сунна вал жамоанинг сифатлари ҳамда ҳар бир фирқа ҳақида қисқа-қисқа маълумотлар баён қилинган. Асарнинг муқаддимаси ва охирида китоб муаллифи сифатида Абу Ҳанифа кўрсатилган. Лекин буни Абу Ҳанифанинг асари …

Батафсил

اجزاء العلوم من المسائل والمبادى من الوسائل (Ажзаъ ал-улум мин ал-масоил ва ал-мабодий мин ал-васоил)

№ inv. MR 131/I Муаллиф номаълум. Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда оламнинг яратилиши, борлиқни табий ва мантиқий ҳамда ақлий равишда англаб етиш, борлиқни беш қисмдан иборат эканлиги ҳамда материалистларнинг борлиқ ҳақидаги қарашларига  тааллуқли маълумотлар ёритиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : …هو الذي يلزم تصوه من …

Батафсил

حاشية على شرح الشمسية للراضى (Ҳошияту аъла шарҳ аш-шамсия лир-Розий)

№ inv. MR 60/V Муаллиф: Маҳмуд ибн Неъматуллоҳ Бухорий (в. 125 б) (909/1503-937/1530). Мантиқ. Ушбу рисолада предметнинг суратини кўз орқали инсон ақлида тасаввур қилиниши ҳамда тасаввур орқали илм хосил бўлиши бир неча қисмли таърифотлар ва баҳслар билан баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 125б). Асар боши (в. 125б) : الحمد الله …

Батафсил

دربيان مسايل طريقهء تكفين و تجهيز جنازه (Дар баёни тариқаи такфийн ва тажҳизи жаназа)

№ inv. MR 192/III Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асар тўрт фаслдан иборат бўлиб, уларда маййитни ювиш, кафанлаш, жаноза намози ва қабрга қуйиш, қабрни зиёрат қилиш билан боғлиқ шариат урф-одатлари келтирилган. Машҳур фақиҳ алломаларнинг “Канзу-л-ибод”, “Заҳира”, “Ҳидоя”, “Бурҳония”, “Сирожия”, “Хония”, “Таҳовий” ва “Солату Масъудий” сингари фиқҳий асарларидан, шунингдек, Имом Сарахсий, Имом …

Батафсил

عين العلم (Айн ал-илм)

№ inv. MR 92/IV Муаллиф. Муҳаммад ибн Усмон ибн Умар Балхий (ваф. 800/1397 й.). Фиқҳ. Аллома мутаккалим, тилшунос, тасаввуф илмининг етук ҳинд олимидир. Асар диний қонун-қоидалар (тавба, рўза, ҳаж, ҳадислар) бошқа мавзуларни 10 та бобга бўлинган бўлиб, шунингдек, таом ейиш, ухлаш, сафарга чиқиш, тўй ва маросимлар ўтказиш одоби ва усулларини ҳам …

Батафсил

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва …

Батафсил

اسرارالاولياء (Асрор ал-авлиё)

№ inv. MR 72/V Муаллиф. Бадрддин Исҳоқ Деҳлавий. Тасаввуф. Асар ўн етти бобдан иборат бўлиб, тўлиқлигича тасаввуфга бағишланган. Унда сўфийликнинг Жунайд Боғдодий ( ваф. 830/1427 й.) ва Хўжа Абу Бакр Шиблий (ваф. 859/1455 й.) сингари машҳур намоёндаларининг муридларга панду насихатлари ва улар билан алоқадор ҳикоялар келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 68б). …

Батафсил