Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / منتخب بحر درر (Мунтахоб баҳр дурар)

منتخب بحر درر (Мунтахоб баҳр дурар)

№ inv. MR 32

Муаллиф. Муаллифи номаълум.

Ахлоқ. Асар аввалида “Фотиҳа” сураси тасаввуфий йўл билан тафсир қилинган бўлиб, бир неча фаслларда “Фотиҳа” сурасининг фазилатлари, хосиятлари, нозил бўлиш сабаблари ҳамда сир-асрорлари баён қилинган. Шунингдек, эътиқод ва ибодатга хос баъзи масалаларга савол-жавоб усули билан баён қилинган. Жумладан, баъзи фасллардаги масалаларнинг ечимини баён қилишда ҳикоятлар ҳам келтирилган. Асарда қиёмат аломатларига оид белгилар; Дажжолнинг чиқиши, Имом Маҳдий ва Исо а.с.ларнинг Дажжолни ўлдирилиши баёни ҳам келтирилган. Асарда “Аъузу биллаҳ…”, “Басмала, ва Қиёмат аломатларини билдирадиган оятларнинг тафсирлари, бошқа нақл ва ҳикоялар келтирилган. Муаллиф асарни форс тилидан туркий тилга таржима қилинганлиги айтилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… الله عليه وسلم فاتحة الكتاب وتجرى ما لا يجرى سورة البقر وآل عمران الى قال لو وزن فاتحة الكتاب  ووضعه فى كفاية الميزان ووظع القرآن …

Асар сўнги (в. 137а) :

… احسان برلا احسان اصلاح بریب درستلوق برلا سرحساب مرتبه لیگه یتکورب وبو عاصینی هم دعای خیرده یاد قیلغایسیز امین رب العالمین

Колофон (в. 137а-138а) :

تمت الکتاب بعون الملک الوهاب سنة ١٣٥١

خط در ورق دهر بابد صد سال  بچاره نوسیندهکه در جاکرود

هرکه جواند دعی طمع دارم  زانگه من بنده گناهکارم

شد بتوفیق خدای لا ینام  این کتابت روز جمعه شد تمام

Кўчирилган сана (138а): 1301/1884 й. жума куни тугатган.

Хаттот (в. 137б) :  Муҳаммад  Мулло Амонқул.

Настаълиқ. 138 варақ. (в. 1а-138а) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, оят, ҳадисларнинг устига қизил сиёҳда белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´75 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ, малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, варақлари титилган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …