Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسائل فقه (Масоил фиқҳ)

مسائل فقه (Масоил фиқҳ)

№ inv. MR 218

Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда таҳоротда масҳ тортиш, намоз ўқиш тартиби, шартлари, талоқ масалалари далиллар билан Имом Абу Ханифа мазҳаби бўйича келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1а)

Асар боши (в. 1а) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على رسوله محمد و آله و أصحابه أجمعين  …

Асар сўнги (в. 146а) :

… نقل عن خط ظهرالدين على حاشية الكبرى إذا قال يا تاز يجب حد القذف

Настаълиқ. 146 варақ. (в. 1а-146а) ; + 01-09 варақларда ҳамд-сано ва намоз тартиблари бор ; 146б варақда мундарижа бор; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 120´65 mm. ; варақ ўлчами : 170´110 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Муқова: яшил, пушти гулли матоли муқоваси. Таякиси чармдан.

Муҳр (в. 146б): Шариф Умар ибн … .

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …