Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 15

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… مولاناء الاعظم سلطان علماءالعالم محمود بن سدرالشريعة برهان الشريعة ….

Асар сўнги (в. 158б) :

… كتاب الاحرس وايمائه بما يعرف …….

Настаълиқ. 158 варақ. (в. 1б-158б); + 01а форсча ғазал бор ; 01б-04, 163 бўш варақ ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´70 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг бош ва охирги қисмлари йўқ, муқовалари ва варақларининг чет қисми чириган. Варақлари захдан ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …