№ inv. MR 26
Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …
Асар сўнги (в. 205а) :
… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار
Колофон (в. 205а) :
تم تم تم تم تم ١٢٥١
Кўчирилган сана (в. 205а) : 1251/1835 й.
Настаълиқ. 205 варақ. (в. 1б-205а) ; + 01а туркий мисралар бор ; +01б-02а Муҳаммад (с.а.в.)нинг шажаралари бор ; 205б бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 110´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха титилиб кетган, намдан зарарланган, қурт еган.