Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 183/II

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Асар “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-иқрор”да тугаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 10б).

Асар боши (в. 10б) :

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 165б) :

… يدع عتقه و فى الامة و العبد الكافر على الحاصل و يحلف ….

Настаълиқ. 151 варақ. (в. 10б-165б) ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн кўк рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Муҳр (в. 101а) : Абдулқайум Хожа ибн Абдуманнон Хожа.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …