Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اتفاق القراء (Иттифоқу ал-қурро)

اتفاق القراء (Иттифоқу ал-қурро)

№ inv. MR 109/I

Муаллиф. Али ибн Усмон ибн ал-Қаший ал-Удрий ал-Бағдодий (ваф. 801/1399 й.).

Тажвид. Рисола тажвид қоидаларидан иборат бўлиб, муаллиф томонидан бир неча фаслларга бўлинган. Рисолада ихфо, изҳор, идғом, вақф қоидалари, истеъло ва истиъфола ҳарфлари ҳақида маълумотлар насрий услубда баён қилинган. Қоидаларга Қуръон оятларидан мисоллар келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1 б).

Асар боши (в. 1б( :

الحمد الله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله واصحبه اجمعين وبعد فهذه رسالة تعلق بتجويد القرآن فى الاظهار …

Асар сўнги (в. 5а) :

… فان المد يدل الهمذة الثانية واما مد الاصل نحو جاء وساء فان الخمذة والمد من اصل الكالمة انتهى كلام ابن القاصح

Колофон (в. 5а) :

تمت مسنده الرسالة والله اعلم بالصواب

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 1б-5а) ; 1а  бўш варақ; 17 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: муқовалари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати: муқовалари йўқ, нусханинг варақлари титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …