Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم

القرآن الكريم

№ inv. MR 34

Ушбу Ҳафтияки шариф “Сабаъ” суранинг 7-ояти, Фотир, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Нозиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифун, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, Лайл, Зуҳо, Шарҳ, Тийн, Алақ, Қадр, Баййина, Залзала, Одиёт ва  “Нас” сурада тугаган. Мулк сурасигача ҳар бир оят тагида форсча маъноларининг таржимаси ҳам берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

وقال الذين كفروا هل ندلكم على رجل ينبئكم اذا مزقتم كل ممزق انكم لفي خلق جديد …

Асар сўнги (в. 109б) :

… الذى يوسوس فى صدور الناس من الجنة و الناس

Колофон (в. 109б) :

۱٢٥٤ سنه غريق رحمت يزدان کسی باد که کاتب ها المحمدی کند یاد شد بتوفیق خدای لا ینام این حفتیک دوشنبه شد تمام کاتب الفقیر الحقیر الضعیف اصلح الله شأنه … بهم ملا آدین محمد قاری ابن ایشان خلیفه حسين قراتکن قلم چوب سیاهی اب کاغز خس یا من اسباب نالایق چوکونه خت توتم شد کس

Кўчирилган сана (в. 109б) : 1254/1838 й. душанба куни тугатган.

Хаттот (в. 109б) : Мулло Одийна Муҳаммад Қори ибн Эшон Халифа Ҳусайн.

Настаълиқ. 109 варақ. (в. 1а-109б) ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´110 mm. ; варақ ўлчами : 285´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …