Айни вақтда Марказий Осиёда яшаб, ижод этган ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизацияси тараққиётига катта ҳисса қўшган олимлар ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш ва уларни жамоатчиликка кенг етказиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган ва жадал ислоҳатлар олиб борилаётган йўналишлардан бири бўлиб, айни шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида …
БатафсилҲанафий олим Абу Бакр Розийнинг ислом оламида тутган ўрни
Абу Бакр Зайнуддин Розийнинг нодир асарларидан бири “Туҳфату-л-мулук” (“Ҳукмдорларга совға”) асари бўлиб, уни ҳанафий мазҳаби йўналишда яратилган кенг қамровли манбалардан бири сифатида баҳолаш мумкин. Зеро, унда шариат аҳкомлари ёритилиши баробарида барча замонларда ҳам актуал бўлиб қолган муаммоли масалалар ечими келтирилиши жараёнида бу каби ҳолатларга ҳам муайян даражада баҳо берилган. “Туҳфату-л-мулук” …
БатафсилАЛОУДДИН УСМАНДИЙ САМАРҚАНДИЙНИНГ ЎШЛИК ШОГИРДИ
Тарихда Мовароуннаҳр деб аталган диёрнинг Фарғона ва Ўш воҳасида кўплаб диний олимлар яшаб ижод қилган. Бундай олимларга Умар ибн Мусо ал-Ўший, Имрон ва Масъуд ал-Ўший, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Алий ибн Холид Абу Абдуллоҳ ал-Ўший каби олимларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу олимлар орасида шубҳасиз, Али ибн Усмон ибн Муҳаммад …
БатафсилАбу Ҳафс Насафийнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси
“Насафий алломаларлар ҳаёти ва илмий меросини тўлиқ ўрганиб, жойларда кенг тарғиб этишимиз лозим бўлади. Ёшларимизга биз қандай улуғ боболаримиз ўтганлигини етказиб берсак, уларнинг маънавий бойлиги ошади. Шунингдек, улуғ олим ва мутафаккир боболаримиз маънавий меросини халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгига синдирсак, уларга муносиб бўлиб ва улардан ўрнак олиб яшашига жуда катта ижобий …
БатафсилАбу Лайс Самарқандийнинг ҳаёти ва “Баҳрул улум” асарининг аҳамияти
Самарқандлик машҳур алломанинг исми Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Хаттоб Самарқандий Тусий Балхий бўлиб, бошқа бир хабарда Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад (ёки Муҳаммад) ибн Иброҳим Самарқандий бўлиб ҳам келган[1]. У кишининг лақаби Ал-Фақиҳ бўлиб, мана шу лақаби билан машҳурдир. Абу Лайс Самарқандийнинг бундай лақабланиши унинг фиқҳ илмида улуғ мартабага …
БатафсилҚорахонийлар даврида фиқҳнинг ривожи
Мовароуннаҳрда илм-фан араблар кириб келганидан то XIII аср мўғуллар истилосигача бўлган беш асрлик даврда юксак даражада ривожланди ва дунё маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшди. IX асрга келиб Ўрта Осиё араб халифалигидан мустақилликка эришди ва бу ерда Сомонийлар (819-1005), Қорахонийлар (999-1211), Хоразмшоҳлар (995-1194), Ғазнавийлар, Салжуқийлар каби мустақил давлатлар вужудга келди. Бу …
БатафсилЖадид мутафаккири Саидаҳмад Сиддиқий – Ажзий фаолиятини ёритувчи манбалар
Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг йирик вакилларидан бири Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий — Ажзий 1864 йилда Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Ҳалвойи қишлоғида ҳунарманд оиласида таваллуд топди. Унинг аждодлари асли туркистонлик хўжалардан бўлиб, ХV асрнинг ўрталарида ҳукмронлик қилган Абу Саид Мирзо даврида Самарқандга кўчиб келган эди. Бўлажак мутафаккирнинг ёшлигида отаси Ҳасанхўжанинг вафотидан сўнг …
БатафсилЖадид мутаффаккирлари фаолияти тарихидан Сўфизода (1880-1937)
Муҳаммадшариф Сўфизода 1880-йилда Чуст шаҳрида ҳунарманд оиласида туғилди. Унинг отаси масжидда сўфилик қилган ва пичоқчи-ҳунарманд бўлган. Онаси Зайнаб хола ўғлининг илм-маърифатли бўлишига қаттиқ ҳаракат қилади ва уни дастлаб маҳалладаги анча ўқимишли ҳисобланган Манзура отинга топширади, кейин Муҳаммадшариф ўқишни маҳалла мактабида давом эттиради. Муҳаммадшариф 1890-йилларнинг ўрталаридан Қўқон мадрасаларининг бирида ўқий бошлайди. …
БатафсилАллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (2-қисм)
Олимлар билан илмий мунозаралари: Абдулҳай Лакнавий замондош уламолар билан дўстона яқин муносабатда бўлганлар. Бир қанча уламолар билан илмий баҳслар бўлиб ўтган бўлса ҳам, бу тортишувларнинг барчаси илм устига қурилган мунозаралар бўлиб, асло бир-бирларига нисбатан адоватга сабаб бўлмаган. Бунга қуйидаги мисол яққол далилдир. Ўша даврнинг машҳур муҳаддис олимлардан Шайх Муҳаммад Башириддин …
БатафсилЖадид мутаффаккирлари фаолиятидан. Абдурауф Фитрат (1886 – 1938)
Абдурауф Фитрат 1886-йилда Бухоройи шарифда туғилди. Унинг отаси Абдураҳимбой анча зиёли савдогар бойлардан бўлиб, умри узоқ сафарларда ўтган. Фарзандлар тарбияси билан асосан маърифатли онаси Мустафбиби шуғулланган. Абдурауф дастлаб эски усулдаги маҳалла мактабида, кейин машҳур «Мир Араб» мадрасасида ўқийди. У мадрасада араб ва форс тилларини, шарқ фалсафасини чуқур ўрганиш билан бирга, …
Батафсил