Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 170)

ЯНГИЛИКЛАР

Маърифат масканида Тошкент вилояти ёшлари

Бугун 10 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўка туманининг 170 нафарга яқин фаол ёшлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, жумладан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиш асносида халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ёшларга дастлаб, юртимиздан етишиб чиққан улуғ аллломаларимиз ҳаёти ва ижоди шунингдек, улар томонидан ёзиб қолдирилган нодир асарлар …

Батафсил

Бангладеш савдо вазири: “Ўзбекистондаги ислоҳотлар ибратлидир”

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Бангладеш Халқ Республикаси савдо вазири Типу Мунши Самарқанддаги муқаддас қадамжолар, меъморий обидаларни зиёрат қилди. – Самарқанддаги қадимий осори-атиқалар, миллий меъморлик намуналари, моҳир уста-ҳунармандларнинг ишлари аждодларингизнинг юксак ақл-заковот соҳиби бўлганидан дарак беради. Қадамжоларга зиёрат давомида қизиқарли ва унутилмас таассуротларга эга бўлдим. Биз келгусида ушбу мўъжизавий масканлар …

Батафсил

Марказ китоб фонди бойиб бормоқда

Сиз суратда кўриб турган инсоннинг исми Иброҳим Гемежи. Бу киши бугунги кунда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурайё Эрнинг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритади. Ҳурматли меҳмонимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига иккинчи маротаба ташриф буюрди. Илк ташрифи чоғида марказ фаолияти билан танишиб, бу ерда яратилган шароитларни …

Батафсил

Сенат Раиси Марказ фаолияти билан танишди

Маълумки, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, сенаторлар, маҳаллий кенгашлар депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Хизмат сафари билан вилоятга келган Т.Норбоева шу куни бир …

Батафсил

Самарқанд шаҳрида “Ноширлик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги   Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан самарқандда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан  2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган  “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси  муҳокамасига бағишланган давра …

Батафсил

“Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори имзоланди

“Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори имзоланди Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит …

Батафсил

БАА ишбилармон аёллар кенгаши раисаси Фарида Ал-Авзий Марказга ташриф буюрди

Бирлашган Араб Амирлиги давлатининг ишбилармон аёллар кенгаши раисаси Фарида Ал-Авзий бошчилигида 7 нафар кенгаш аъзолари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар марказ фаолияти билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, Меҳмонларга бугунги кунда илмий ходимлар томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар, таржима ишлари ва ҳамкорликда ўтказилаётган халқаро конференция, илмий анжуманлар ҳамда хорижий …

Батафсил

«Эргашувчи эмас, эргаштирувчи куч бўлишимиз керак!»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ билан суҳбат – Муҳтарам муфтий ҳазратлари! Президентимиз Шавкат Мирзиёев маънавият ва маърифат масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Яқинда ўзингиз бевосита гувоҳи бўлганингиздек, давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, Ҳадис илми олий мактаби фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Ушбу мажмуа, умуман, …

Батафсил

Ҳадис илми мактабида янги ўқув йили муносабати билан тадбир ташкил этилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда мустақиллик байрами тантаналарини муайян бир ғоя, эзгу ҳаракат остида нишонлаш анъанаси халқимиз ҳаётининг маънавий юксалишида ўзига хос замин бўлиб хизмат қилмоқда. Албатта, бундайин эзгу ғоялар мамлакат аҳолисининг истиқлол йилларидаги ҳаёти, турмуш тарзи, эришган ютуқлари ва эришажак мақсадларини сарҳисоб қилишга ундайди. Бугун, 5 сентябрь куни Ҳадис илми мактабида …

Батафсил

ХАЙРЛИ НИЯТНИНГ ЧИРОЙЛИ МУКОФОТИ

Жорий йил 4 сентябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхонасига Навоий вилояти Хатирчи тумани фермерлар уюшмаси аъзоси Фарход Холиқов ва унинг оиласи томонидан буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарига Ибн Хажар Асқалоний томонидан ёзилган “Фатҳул Борий” номли 17 жилдли шарҳ ҳадя қилинди. Ушбу асар “Саҳиҳул Бухорий”га ёзилган 100 …

Батафсил