Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон давлат университети ҳамкорлигида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Туркий халқлар илм-фани ва адабиётининг буюк намояндаси, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда Марказ илмий …
БатафсилУЛУҒ АЛЛОМАЛАРИМИЗ МЕРОСИ ЖАҲОН УЧУН ҲИДОЯТ МАЁҒИДИР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, юртимиз тараққиётининг янги даврида буюк мутафаккирлар меросини асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ва халқимизга етказиш ишлари кенг жабҳада амалга оширилмоқда. Айниқса, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Муин Насафий ва Маҳмуд Замахшарий сингари табаррук зотларнинг асарлари нафақат минтақамиз, балки бутун мусулмон дунёси учун ҳидоят …
Батафсил14 ФЕВРАЛЬ – ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, қадрли ҳамкасблар! Илмга чанқоқ талаба-ёшлар! Маълумки, ҳар йили февраль ойида юртимизда икки буюк сиймо – Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кенг нишонланиши анъанага айланган. Шу маънода, куни кеча сўз мулкининг султони ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди. Хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом …
БатафсилСали Шаҳсивари: “Ўзаро ҳамкорлик манфаат олиб келмоқда”
Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази тадқиқотчилари – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукрулло Умаров ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амонов Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Рустамов ҳамроҳлигида “Ал-Фурқон” ислом мероси фондида бўлишди. Меҳмонларни фонд …
БатафсилЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ҲАҚИДА 10 ТА ФАКТ
Бугун — 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Ушбу саҳифада шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги 10 та факт билан танишишингиз мумкин. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳoкими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад …
БатафсилЛОНДОНДА МОВАРОУННАҲРЛИК МУТАФАККИРЛАР ШАРАФЛАНДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи, Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази тадқиқотчиси Барот Амонов Лондон Ислом маданияти маркази директори доктор Аҳмад ал-Дубаян ҳузурида бўлди. Мулоқот чоғида ҳар икки марказ ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, хусусан илмий-тадқиқот фаолиятида ўзаро тажриба алмашув жараёнларини жадаллаштириш, исломни …
БатафсилҲАМКОРЛИККА ҲУҚУҚИЙ АСОС СОЛИНДИ
Бугун, 11 феврал куни ZOOM дастури орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Малайзия Ислом илмий университети (USIM) ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари, Малайзия Ислом илмий университети раҳбар ходимлари, мазкур университет қошидаги Ислом фанлари институти мутасаддилари …
БатафсилҚадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Сўнгги йилларда мамлакатимизда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятининг ташкил этилиши ўзбек заминида таваллуд топиб, илмий фаолият олиб борган буюк аллома ва мутафаккирлар меросини илмий тадқиқ этиш ва унинг натижаларидан амалий фойдаланиш жараёнида …
БатафсилНОЁБ ҚЎЛЁЗМАЛАР ЯНГИДАН ДУНЁ ЮЗИНИ КЎРАДИ
МУНОСАБАТ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори миллий-маънавий меросимизни тиклаш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш, буюк аллома ва мутафаккир аждодларимиз томонидан битилган минглаб ноёб асарларни тўплаш, ўрганиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда улар тадқиқ этиши учун янги имкониятлар эшигини очиб …
Батафсил“МАРКАЗИЙ ОСИЁ КЎЧМАНЧИЛАРИНИНГ ИЛК ИСЛОМЛАШУВИ”
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган туркум онлайн семинарларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, юртимизда фаолият юритаётган илмий муассасалар – Ўзбекистон халқаро ислом академияси, …
Батафсил