Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЖИЗЗАХДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДАН

ЖИЗЗАХДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИДАН

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи Жиззах вилояти туманларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида туркум тадбирлар ўтказмоқда.

Пахтакор туманидаги “Дилором”, “Ғалаба” ва “Пахтакор” МФЙларда ташкил этилган тадбир эркин мулоқот тарзида ўтди.

Тумандаги “Самарқанд” ва “Оқбулоқ” МФЙларда маҳалла аҳлига мавзу юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шароф Рашидов тумани “Хайраобод” МФЙ даги тадбирда ҳам асосий эътибор ахборот хуружларига қарши кураш чораларига қаратилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …