Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 205)

ЯНГИЛИКЛАР

Олий диний таълим муассасасига қабул эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади.

Батафсил

Ўзбекистонда яна бир олий диний таълим муассасаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда соҳага оид олий маълумотли етук …

Батафсил

Терроризмга қарши кураш – чегара билмас ҳамкорлик

Тошкентда 31 октябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси томонидан “Терроризмга қарши кураш – чегара билмас ҳамкорлик“ мавзусида олтинчи халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилинди.

Батафсил

Отинойиларнинг соғлом жамият учун жавобгарлиги юқори

Маълумки, жамият орасида аёлларнинг диний-маърифий онгини юксалтириш, турли бидъат хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг салмоқли ўрни бор. Шунга биноан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан отинойилар масъулиятини ошириб бориш, қилиниши лозим бўлган ишлар ва вазифаларни аниқ белгилаш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда.

Батафсил

“Миллатлараро тотувлик ва экстремистик оқимлардан келаётган таҳдидлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 октябр куни Самарқанд халқаро аэропортининг мажлислар залида Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази илмий ходимлари иштирокида “Миллатлараро тотувлик ва экстремистик оқимлардан келаётган таҳдидлар” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Батафсил

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ҳукумат қарори билан жорий йилдан Умра мавсуми йил бўйи узлуксиз давомланиши эълон қилинди. Авваллари муайян зиёратчиларгина Умра сафарига отланган бўлса ҳозирда бу чекловлар олиб ташланди.  Шу пайтга қадар ҳар йили 5 минг юртдошимиз ҳаж сафарига ва 6 минги умра зиёратларига борганини инобатга олсак, ўзбекистонликларнинг диний ибодатларни амалга ошириши учун чекловнинг …

Батафсил

Имом Мотуридий илмий меросига оид халқаро конференцияда Ўзбекистон делигацияси иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 25-28 октиябрь кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркия Маданият ва Туризм вазирлиги ҳузуридаги Туркий халқлар парламенти уюшмаси томонидан “Имом Мотуридийнинг ҳидоятга чорловчи меросини ўрганиш” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Буюк мутакаллим калом йўналишининг мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Мотуридийнинг илмий меросига бағишланган халқаро илмий анжуманда 100 …

Батафсил

Имом Мотуридий илмий меросига оид халқаро конференция

2018 йил 25 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркия Маданият ва Туризм Вазирлиги ҳузуридаги Туркий халқлар парламенти уюшмаси томонидан “Имом Мотуридийнинг ҳидоятга чорловчи меросини ўрганиш” мавзусида халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади. Мазкур нуфузли анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш. Умаров ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти …

Батафсил

Ўзбекистонда Умрага борувчи зиёратчилар сони бўйича квота бекор қилинди

Авваллари фуқароларимиз умра сафарига бориш учун йиллаб навбат кутишар, бошқа йўллар билан бориш имкониятларини қидиришар эди. Энди юртимиз фуқароларининг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида жамоатчилик кенгаши қарори асосида Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда Брифингда айтиб ўтилди.

Батафсил

Самарқанд вилоятида «Энг марифатли имом» аниқланди

2018 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 01/А092-сонли буйруғига асосан Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида «Энг маърифатли имом» кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди деб хабар бермоқда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги.

Батафсил