Home / ЯНГИЛИКЛАР / Марказ илмий жамоаси Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этмоқда

Марказ илмий жамоаси Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этмоқда

Қарши шаҳрида Абул Муин Насафий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.


Унда Россия, Туркия, Миср, Бангладеш, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларнинг етук уламолари ҳамда Юртимиздаги етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.


Халқаро конференция кун тартибидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби раҳбарлари ва илмий жамоасининг ҳам маърузалари ўрин олган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …