Меҳр-мурувватлилик ва саҳоватпешалик халқимизга хос азалий қадриятлардан саналади. Шу жиҳатдан юртимизда муҳим сана ва байрамлар арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш анъанага айланган.
Байрам арафасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси ва Марказ касаба уюшмаси ташаббуси билан хайрли ишга қўл урилди.
Байрам муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 1-сон болалар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб, улар қалбига қувонч улашиш мақсадида илмий ходимлар томонидан нашр этилган китоблар ва байрам совғалари топширилди.