Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 199)

ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди

Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди, деб хабар берди uza.uz. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ …

Батафсил

Президент Қашқадарёга кетди

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев аввалги топшириқлар ижросини кўздан кечириш, халқ ҳаёти билан бевосита танишиш мақсадида 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Манба: prezident.uz

Батафсил

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича комплекс чоралар қабул қилинди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилди. …

Батафсил

ЯНГИ ЖУРНАЛ ТАҚДИМОТИ

2018 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ислом тафаккури” журналининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, Ҳадис илми мактаби ректори …

Батафсил

10 Декабрь – Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Ҳар тонг давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни кутиб олар эканмиз, Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради. Давлат рамзлари мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи, халқимизнинг шаъну шавкати, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва орзу-умидларини ўзида мужассам этувчи муқаддас тимсоллардир.  Шу боис Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси …

Батафсил

Буюк Британиядаги кутубхонадан Навоийнинг тўртта қўлёзмаси топилди

Жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши кутилаётган “Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва 2019 йил учун “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форумида мамлакатимиз ва хорижлик 300 дан ортиқ олимлар, мутахассислар, экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Ўзбекистон электрон оммавий …

Батафсил

​Тошкент шаҳрида яна бир халқаро тадбир ўтказилмоқда

Ўзбекистон маданий меросига бағишланган халқаро мультимедия форум бошланди.     Тошкентда ўтказилаётган нуфузли тадбирда мамлакатимиз ва хориждан таниқли шарқшунос олимлар, маданият ва санъат арбоблари, халқаро ташкилотлар, вазирликлар, сайёҳлик компаниялари, медиа тузилмалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижодий жамоалар, кинорежиссёр ва продюсерлар, блогерлар иштирок этмоқда.    Форум олдидан Темурийлар тарихи давлат музейида …

Батафсил

Олий диний таълим муассасаси рўйхатдан ўтди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, шу йил 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Ҳадис илми мактаби олий диний таълим муассасаси шаклида …

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.  Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бошланди.  Алоҳида таъкидлаш …

Батафсил