Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 205)

ЯНГИЛИКЛАР

Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Ҳиндистонга сафар уюштиради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Ҳиндистонга сафар уюштирмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарход Арзиев маълум қилган.   Унинг маълум қилишича, томонлар таълим, маданият, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришмоқчи. 

Батафсил

Ўзбекистон Президентининг МДҲ саммитида иштирокига доир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 27-28 сентябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Саммит кун тартибидан турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболларига доир кенг кўламли масалалар ўрин олган.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдиримни қабул қилди.

Батафсил

Малайзиялик диний уламолардан иборат делегация Ўзбекистонга етиб келди

Ўзбекистон – 7300 дан ортиқ қадимий-меъморий ва археологик обидалар мавжуд дунёдаги етакчи ўн мамлакатдан бири ҳисобланади. Юртимизнинг саноқли мамлакатларгагина хос бўлган яна бир жиҳати – бу ерда 200 дан зиёд тарихий обида ва қадамжолар ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган. Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг имкониятларга эга …

Батафсил

Абу Муъин Насафий​ меросини ўрганишга бағишланган илмий-амалий конференция​

Республика Маънавият ва маърифат маркази “ Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури” 39-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюк аждодимиз, мотуридия таълимотининг йирик вакили Абу Муъин Насафий​ меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этишга қаратилган “Илми зиёси кўзларга тўтиё бўлган аллома” …

Батафсил

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА “ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ” КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17 сентябр кунидан бошлаб ўтаётган кўрик танловнинг биринчи босқичи якунланиш арафасига яқин турибди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом хатиблари, имом ноиблар ўртасида ўтказилиши белгиланган “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда. Танловда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, бош хатиб маслаҳатчиси М.Меликов, ўринбосарлар Х.Сатторов, Ё.Мансуров, …

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом тараққиёт банки Президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни мамлакатимизда бўлиб турган Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг етакчи араб жамғармалари делегациясига бошчилик қилаётган Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажарни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ислом тараққиёт банки билан мамлакатимизда устувор ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга оширишда кўп йиллик шериклик қарор топганини …

Батафсил

Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Мамлакатимизда диний бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлашга, шунингдек, ёшларни террористик, экстремистик ва бошқа бузғунчи ғоялар таъсиридан самарали ҳимоя қилишга қаратилган жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Бунинг натижасида биргина 2017 йилда 18 мингдан зиёд содир этган қилмишига пушаймон бўлган ҳамда тинч турмуш …

Батафсил