“Ҳар бир аёл орзу ҳавас қилиб яшайди, бола-чақам дейди, оиласига бир нарса ташиб, олиб келай, деган ниятда бўлади. Ноиложлик кўп салбий ишларга йўл очади”, — деб ҳисоблайди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов. 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб …
БатафсилЭркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси шакллантирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда – маъмурий кенгашлар) ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди. Шу билан бирга, эркин …
БатафсилШавкат Мирзиёев: мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 15 июнь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қуриладиган ҳудудга ташриф буюриб, унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги кунда бино конструкциялари қад кўтариб, қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, буюк аждодларимизнинг ислом ривожига қўшган улкан ҳиссасини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. …
БатафсилҲаж ва Умра зиёрати олдидан Индонезия, Малайзия вакиллари Ўзбекистонга келади
Энг аввало, мамлакатга хорижий фуқароларнинг эркин кириб келиши учун электрон кириш визаларини бериш тизими, бугунги кундаги каби фақатгина 50 та мамлакат фуқаролари учун эмас, балки бошқа мамлакатлар фуқаролари учун ҳам қўлланилади. Шу маънода, 2019 йилдан бошлаб электрон кириш визаларини бериш тизимини такомиллаштириш ва ундан фойдаланувчи мамлакатлар сонини кескин ошириш бўйича …
Батафсил«Энг маърифатли имом – 2018” кўрик танлови ғолиблари аниқланди
Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Энг маърифатли имом – 2018» кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашдилар. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон …
Батафсил«Энг маърифатли имом – 2018» танловининг мамлакат босқичи бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Энг маърифатли имом – 2018» кўрик-танловининг мамлакат босқичи бошланди. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашмоқда. Танловни ўтказишдан мақсад, бугунги кун имом-хатиби ҳам диний ҳам дунёвий билимларни пухта эгаллаши, Қуръони …
БатафсилЎзбекистонга жадал ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрлар керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Кейинги йилларда таълим тизимини такомиллаштириш, замонавий кадрлар тайёрлашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. Президент қарори билан 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди. Жорий …
БатафсилЎзбекистон Президентининг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди
Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди, деб хабар берди uza.uz. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ …
БатафсилПрезидент Қашқадарёга кетди
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев аввалги топшириқлар ижросини кўздан кечириш, халқ ҳаёти билан бевосита танишиш мақсадида 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Манба: prezident.uz
БатафсилИнсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича комплекс чоралар қабул қилинди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмлари ишлаб чиқилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилди. …
Батафсил