Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорлигида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад:

Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо хиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш.

Конференцияни ўтказиш жойи: Самарқанд шаҳри (Ўзбекистон)

Конференцияни ўтказиш муддати: 3-5 март 2020 йил

Конференция қуйидаги шўъбаларда фаолият олиб боради:

1. Мотуридия таълимоти ва ҳозирги замон.

2. Замонавий давлат шароитида диний қадриятларни асраб-авайлаш
ва ривожлантириш.

Биринчи шўъба калом илмининг Мовароуннаҳрга кириб келиши ва ривожланиш тарихи, Абу Мансур Мотуридий ҳаёт йўли ва унинг асарларида кўтарилган мавзулар таҳлилига бағишланади. Шунингдек, Имом Мотуридийдан кейинги даврда мотуридия таълимоти ривожланиш даражаси ва мовароуннаҳрлик мотуридийшунос мутакаллим олимлар ҳаёти, мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссалари ҳамда уларнинг бугунги кундаги аҳамиятини ўз ичига олади.

Иккинчи шўъбада замонавий мусулмон жамиятларида ёшлар
ва хотин-қизлар билан боғлиқ долзарб масалалар, улар орасида мутаассиблик ҳолатларининг олдини олиш чора-тадбирлари изланади, Ўзбекистон ва хорижий тажриба ўрганилади, ўзаро уйғунлик йўллари аниқланади, ўз навбатида, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиб қилинади.

Анжуманда иштирок этиш, мақола ва маъруза тақдим қилиш шартлари:

Мақолалар ўзбек, араб, рус, инглиз тилларида топширилиши мумкин. Конференция натижаси бўйича илмий мақолалар тўплами нашр этилади.

Мақолалар бир нусхада босма ва электрон шаклда тақдим қилинади. Чет эллик иштирокчиларнинг мақола ва маърузалари электрон тарзда қабул қилиниши мумкин.

Мақола матни MS Office дастурининг WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги,
1,5 интервалда бўлиши лозим.

Мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб расмийлаштирилади.

Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони
(ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт,
1 интервал) биринчи қаторда, ташкилот, лавозим, шаҳар ва мамлакат номи иккинчи қаторда, мулоқот телефонлари жой коди билан электрон манзил учинчи қатордакўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн
1,5 интервалли қаторларда ёзилади.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11 (почта индекси: 100011), Ўзбекистон халқаро ислом академияси.

Телефон: (71) 244-00-56, Факс: (71) 244-00-65, е-mail: conference@iiau.uz, imammaturidicon@gmail.com

Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди. Мақолалар 2020 йил 15 февралга қадар қабул қилинади.

Манба: religions.uz

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …