Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 135)

ЯНГИЛИКЛАР

Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллигига бағишланган онлайн семинар Миср оммавий ахборот воситалари нигоҳида

Жорий йил 21 июль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллиги муносабати билан “Имом Бухорий маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтган эди. Мазкур семинар ҳақида мисрлик журналист Фотима Бадавий Миср Араб …

Батафсил

БУЛҒОР ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИККА ОИД МУЗОКАРА ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Татаристон Республикасининг Булғор ислом академияси олимлари ўртасида он-лайн мулоқот ташкил қилинди. Маълумот учун 2019 йилнинг 29 августида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Татаристон Республикасининг Булғор ислом академияси ўртасида ҳамкорликка оид Англашув меморандум имзоланган бўлиб, музокара чоғида мазкур Меморандум ижросини таъминлаш механизмлари ва …

Батафсил

Имом Бухорий маърифатга етаклайди

21 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида «Имом Бухорий маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзуида онлайн семинар ташкил этилди.   Ислом оламининг етук алломаси, буюк ватандошимиз таваллудининг 1210 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда олимлар, соҳа мутахассислари, Республика маънавият ва маърифат марказининг …

Батафсил

Имом Бухорий таваллудининг 1250 йиллигига бағишланган он-лайн семинар

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида миллатимиз фахри, ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз – Имом Бухорий ҳазратларининг таваллуд кунини  (810 йил, 21 июль) нишонлаш  анъана тусига кирмоқда. Жорий йилнинг 21 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳамкорлигида мазкур сана муносабати билан он-лайн …

Батафсил

Халқаро марказ навбатдаги янги китобларни тақдим этди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида нашр этилган китобларнинг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 мартдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳамда юртимиздан етишиб чиққан бошқа …

Батафсил

Янги китоблар тақдимоти

Китоб — ҳаёт ҳикматларини ўргатувчи жавоҳирлар сандиғи. У кишида ота-онага меҳр-муҳаббат, эл-юртга яқинлик, Ватанга муҳаббатни онгу шуурга сингдиради. Юртимизда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, буюк алломаларимиз илмий асарларини тадқиқ этиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, айниқса, ёшларни бундай нодир асарлардан баҳраманд этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …

Батафсил

Самарқанд давлат университети – Улуғбек мадрасаи олиясининг вориси

Бугун Самарқанд давлат университетида шу мавзудаги халқаро онлайн илмий конференция ўз ишини бошлади.   – Ўзбекистонда таълим ва илм-фан соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар Самарқанд давлат университети тақдирида ҳам ғоят муҳим ҳаётбахш ўзгаришларни вужудга келтирди, – деди анжуманни бошқарган Самарқанд давлат университети ректори, профессор Р.Холмуродов. – Дунё таълим тизимининг илғор технологияларини ўқув-тарбия …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида сўнги 3 йил давомида диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди: БМТ Бош Ассамблеяси 2018 йилнинг 12 декабр ойида ўтказилган ялпи мажлисда «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси БМТнинг барча аъзо …

Батафсил

Yeni akit газетаси: «Ўзбекистон-жаҳон маданиятининг ёзма ёдгорликлари ҳазинаси»

Туркиянинг Анатолия ахборот агентлиги «Анадолу» Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фонди директори Шарифжон Исломовдан мамлакатимиздаги қўлёзмалар фонди ҳақида интервью олди. Интервью Анқарада кенг қизиқиш уйғотди ва бир қатор нашрларда, жумладан, Туркиянинг машҳур «Yeni akit» газетасида чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Материалда таъкидланганидек, Ўзбекистон қўлёзмалар фондида …

Батафсил